Аросат

Аросат
69 views
21 July 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти 

Аросат

Уч аср-ки, ўчган ақл чироғи,
Уч асрдир, тунлар кезар юлдузсиз.
Ўтган дайди ҳар ўтоқнинг қўноғи,
Осмонлардан ойлар йўқолди изсиз.

Қўй гунграйди, элдан нидо чиқмайди,
Йигитлардан “ким” деб, садо чиқмайди,
Хотин топиб, эрлар бўлдилар, гунг-лол,
Ер ёрилиб, “дод” деб, овоз чиқмайди.

Бир томонда Помир туради хомуш,
Бир томонда Тангритоғнинг боши хам.
Узун йиллар Амударё кўрар туш,
Сирдарёнинг ичи тўла дард, алам.

Ғафлатлардан уйғонмайди, бу миллат,
Татимайди танасига нон, тузи.
Минг йил кечди, руҳга ёпишган иллат,
Қуриб битди, юртнинг дарё, денгизи.

*****

(давоми бор)