Ислом Холбой
Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти
Зиёлилар…
Зиёлилар агар бўлмаса, тушкур,
Ватандошга қилинади кўп жабр.
Йигит-қизлар унмас, ота-она кўр,
Амир олчоқ бўлар, тўра такаббур.
Ҳукумат иши – бошбошдоқлик, тескари,
Халқнинг хоҳиш-иродаси бермас иш.
Амалдорлар, бойлик йиғар аксари,
Ҳунар аҳли, бир-бирига қайрар тиш.
Ҳушёр бўлса, мамлакатда зиёли –
Ўзбегимнинг умри кечар заҳоли.
Тўғри йўлдан ростланади, ниятлар,
Ёмон чиқит, яхши бўлар баҳоли.
Топталмайди, мазлумларнинг ҳуқуқи,
Кўнгилларда қадр топади қонун.
Зиё аҳли, борланмас экан токи –
Ҳаётидан ҳеч ким бўлмайди, мамнун!
* * *
(давоми бор)