Дунёни тутганда чақмоқ овози…

Дунёни тутганда чақмоқ овози…
70 views
23 July 2017 - 8:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

На билсин

Ўз ниятин ўзи билмас одамдан,
Ҳол сўралмас, халқ дардини на билсин,
Не таъма бор хамир ичган гадойдан,
Бўзахўр суҳбатни, созни на билсин.

Яхши сўз ёмонга қотилса, заҳар,
Англар эрнинг англамаси, кезанар,
Ялоқдаги ошни тўкса, суюнар,
Ит қумни, тобоқни, тосни на билсин.

Бутпараст минг қилса рўза, намозни,
Анга насиб бўлмас беҳиштнинг ёзи,
Дунёни тутганда чақмоқ овози,
Эшитмас, кар, ғофил, сасни на билсин.

Тингла, сўзим, нар зарбини нар танир,
Хор боққан, хор танир, моҳак зар танир,
Эй, ёронлар, эр йигитни эр танир,
Номардлар баландни, пастни на билсин.

Махдумқули айтар, сўзларим ҳақдир,
Во дариғ, ҳақ сўзга тан берган йўқдир,
Сиртидан боқмагил, қорадир, оқдир,
Кўр олтин-кумишни, мисни на билсин.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди