Қоронғи жаҳоннинг қоронғи туни

Қоронғи жаҳоннинг қоронғи туни
22 views
24 July 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Ярадор тилак

Юлдузлар самодан боққанда ғамнок,
Умр кавонида тўрт фасл кузак.
Кунларнинг сафлари кечади, бебок,
Қалбларда ҳансирар, ярадор тилак.

Узоқ-узоқларга термуламан, жим,
Осмонга том битган, келмайди овоз.
Кўксимга урилар, тутқин юрагим,
Уйғоқ ухлаётган эрк истар парвоз.

Қоронғи жаҳоннинг қоронғи туни,
Юз йиллаб, руҳимга ўтказар ҳукм.
Муҳаббат чанқоғи, силкитар мени,
Ҳисларим нафсимнинг нафсига маҳкум.

* * *

(давоми бор)