Бу жаҳон бир тубсиз дарё

Бу жаҳон бир тубсиз дарё
66 views
27 July 2017 - 8:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

     Отга ўхшар

Қишлоқ четидаги тепа,
Эгарланган отга ўхшар.
Ақлсиз эрлар зар билан
Ёзган хунук хатга ўхшар.

Бу жаҳон бир тубсиз дарё,
Ғарқ этар бўлсанг бепарво,
Мағрур бўлма, фоний дунё,
Жонсиз ёғоч отга ўхшар.

Қардошсизга қувват йўқдир,
Ўғилсизга давлат йўқдир,
Хотинсизга ишрат йўқдир,
Хуш куни ҳасратга ўхшар.

Ҳар ёмондан яхши бўлмас,
Яхшилардан ёмон чиқмас,
Дунё моли ҳеч кулдирмас,
Ўғил чин давлатга ўхшар.

Тўшаги илоннинг қўйни,
Чирмашгани итнинг бўйни,
Ғайратсизнинг гўзал хасми,
Дуру қийматсизга ўхшар.

Арзимасанг тузук ёрга,
Заҳар солади рўзғорга,
Ёмон хотин яхши эрга,
Туганмас туҳматга ўхшар.

Махдумқули, номуродман,
Эллар хушдир, мен ношодман,
Сўз маъносин чақмас одам,
Бир қуйруқсиз итга ўхшар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди