Ўнинчи мўжиза

Ўнинчи мўжиза
116 views
29 July 2017 - 9:00

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 186
(давоми)

ЎНИНЧИ МЎЖИЗА

Ибн Можжа ривоят қилур:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни Ҳазрати Аббос уйларига кириб, ҳаммаларини бир ерга йиғиб ўлтирғиздилар. Сўнгра аларнинг устиларига ридоларини ёпиб туриб, дуо қилиб:

— Эй бор Худоё, булар эрса меним амаким, амакизодаларим эрурлар. Мен буларни ёпгандек сен ҳам ёпиб, дўзахдан озод қилғайсен, — дедилар.

Шунда тўрт ёқ томлардан, эшик бўсағаларидан уч қайта «Омин» деб овоз чиқдиким, беш-ўн одам баробар «Омин» дегандек эшитилди.

Пайғамбаримиз амакилари бошлиқ ўғиллари Фазл, Абдуллоҳ, Убайдуллоҳ, Қусам, Маъбад, Абдураҳмон, Саид, Умму Ҳабиба — барилари бу мўжизани қулоқлари билан англадилар».

Бошқа саҳобалар эрса булардан ривоят қилишди. Разияллоҳу анҳум.

(давоми бор)