ЎХҲнинг Норвегия бўлими очилди

2011 йил 19 июнда Норвегиянинг пойтахти Осло шаҳрида ” Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг” Норвегия бўлими ташкил этилди.

ЎХҲнинг Норвегия бўлими очилди
104 views
19 June 2011 - 13:55

2011 йил 19 июнда Норвегиянинг пойтахти Осло шаҳрида ” Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг” Норвегия бўлими ташкил этилди.
Ташкилий мажлисда Норвегияда яшаётган Ўзбекистон мухолифати вакиллари ва меҳмонлар иштирок этдилар.
ЎХҲ Муассислар Мажлиснинг аъзоси Намоз Нормўмин йиғилганларни Ҳаракатнинг ғоя ва мақсадлари, ташкилий тизими ва ҳаракатга аъзо бўлишни истаганларга тавсия қилинадиган илмий, ижтимоий-сиёсий ва ва ахлоқий сифатлар билан таништирди. Йиғилишда сўзга чиққанлар ЎХҲга ўз муносабатларини билдирдилар ва ҳаракатни қўллаб қувватлаш ҳақида ижобий фикрлар айтдилар. Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. ЎХҲ Норвегия бўлимининг Раиси этиб Мақсуд Бекжон сайланди. Шуҳрат Бадалбоев ташкилий ишлар бўйича ва Уйғун Мурот эса иқтисодий ишлар бўйича Раис муовини этиб сайландилар.


Йиғилишда Шарқий Туркистон ва Озарбойжон тараққийпарвар кучларининг вакиллари ҳам қатнашдилар ва ЎХҲ ҳақида яхши истак ва фикрлар билдиришди.
Йиғилиш иштирокчилари ЎХҲ Норвегия бўлими фаолиятини тараққий қилдириш ҳақида келишиб олдилар. Норвегияда яшаётган ва ЎХҲга аъзо бўлишни ёки унинг фаолиятига моддий-маънавий кўмак беришни истаганлар қуйидаги адресларга мурожаат қилишлари мумкин:

1. Мақсуд Бекжон- maksudbek@gmail.com
2. Шуҳрат Бадалбоев – shohruh13@mail.ru
3. Уйғун Мурот – ujrun@epost.no