Бу тун шундай

Бу тун шундай
49 views
10 August 2017 - 6:00

Ислом Холбой

Бу тун шундай

Тунлар карвонининг ортида,
Унутилган қора қуёш бор.
Унда мукка тушган донолар,
Китоб ўқимоқлари душвор.

Намоз ўқир, улар тун бўйи,
Тонгнинг отишидан умидвор.
Дарвозанинг олдида соқчи,
Киприк қоқмай, турипди ҳушёр.

Қўриқлашдан мақсад қалъани:
Тонгга ўхшаш оқ одамлар бор.
Оқ бўлсалар ҳам улар хавфли,
Қорага ҳам тикадилар, дор.

* * *

(“Хаёл етмас манзиллар”)