Бошни эмас, телпакни асра…

Бошни эмас, телпакни асра…
25 views
13 August 2017 - 6:00

Ислом Холбой

Эҳтиёткор

Бошни эмас, телпакни асра,
Тошдан бўлсин, телпагинг, илло.
Қўлни асраб, бўлма масхара,
Қўлқопингни ҳўл қилма, асло.

Чўнтагингни ўқлар тешмасин,
Шимингни тиқ, қўйнингга дарров.
Юрагингда ғайрат тошмасин,
Кулганингни кўрмасин, биров.

Эринчаклик билан еч, телпак,
Уч кун кетсин кийишингга сўнг.
Таваккалчи дегани, ҳамак,
Тескарини қила кўрма ўнг.

Ғазабингни муштларингга йиғ,
Бор меҳрингни тугмоққа сарфла.
Ён-верингга йўлатмагин, тиғ,
Бир китобни бир умр ҳарфла.

* * *

(“Хаёл етмас манзиллар”)