Миллат танасига заҳарли ўқ бошоғи каби кирган шижоатсизлик…

Миллат танасига заҳарли ўқ бошоғи каби кирган шижоатсизлик…
25 views
14 August 2017 - 6:00

Ислом ХОЛБОЙ

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбуснинг хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                                        ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
таҲқирлАйДиЛаР

БЕРК КЎЧАЛАР
Иккинчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Кўмилди дарёлар, йиқилди тоғлар,
Етимлар кўз ёшин тўка бошлади.
Фоҳишадан бўлган ҳаромхўр беклар
Юртни бир ёнидан йиқа бошлади.
Махтумқули Фироғий

3-қисм

Ширкат биноси ҳовлисида ишизловчилар кечагидан ҳам гавжум эдилар. Долонда ҳужжат топшириш учун ўндан ошиқ йигит навбатда турарди. Саидмат Соттининг иш билан Меҳнат вазирлигига кетганини билган Нозима Мунис Зоҳиднинг хонасига кириб кетди. Баҳром долонда қўйилган креслода ўтириб, кириб чиқаётганларни кузата бошлади. Навбатда турган уч кимса суҳбати эътиборини тортгач, қулоқларини “динг” этиб гап пойлади. Қорачадан келган, узун бўйли, қотмаси:

– Амриқодан узоқлашганимиз дуруст бўлди, вақтида этагимизни ёпмасак, жуҳудлар бизларни кўп балоларга гирифтор этарди. Амриқонинг асил нияти мусулмонларни ер юзидан супириб ташлаш! – дерди.

Ўрта бўйли, қориндори эса:

– Узоқдаги қуйруқдан яқиндаги ўпка яхши! – дерди. – Амриқо уммоннинг нари ёғида. Хитой Туркистон ҳудудларига бостириб кирса, ким бизни душман тажовузидан ҳимоя этади? У Шарқий Туркистонни босиб олганда, Амриқо томошабин бўлмаганмиди? Қалтис вазиятда бизлар капиталистларга керак бўлмай қоламиз. Мабодо,Амриқо бизга ёрдамга келганда ҳам, Хитой аллақачонлар ерларимизни босиб олган бўлади. Русия ён қўшнимиз, минг йиллардан буён, манфаатларимизни ҳимоя этиб келаётган ишончли ҳамкоримиз. Ҳеч қачонда ундан қўл узмаслигимиз керак. Шунда қорнимиз тўйиб, эгнимиз битади. Мен Хонобод базаси яқинида яшайман. Амриқоликлар юртга хўжайин бўлиб олдилар. Қора ишларга ўзбекларни ёллаб, арзимаган чойчақа берадилар.Импералистлардан яхшилик чиқмаслигини Ленин тўқсон йил илгари айтганди. Эски чопонингни елкангдан қўйма,деганларидай, руслардан юз бурсак, бир бурда нонга зор бўламиз!

Гапирганда қориндорнинг ўнг ёқдаги қип-қизил нор босган ёноғи ўз-ўзидан пирпирарди. У сўзини тугатгач, нисбатан ёшроқ, узун бўйли, қотма йигитга боқди.

– Тўғри айтасиз! – деди у қориндорни фикрини маъқуллаб. – Мен ҳам базадан унчалик олисда яшамайман. Улар суюқоёқ ўзбек қизларини қутуртириб юбордилар. Юзига газета ёпиб, ишини ҳаллаб, қўлига бир тийин бермасдан, кетига тепиб ҳайдайдиган калвайларимизни[1], “нестлия” сувига ўз қўллари билан чўмилтириб, сўнгра “ҳалиги” жойини ялармишлар. Бизлар “нестлия”ни улфатлар билан ўтириб, ароқхўрлик этганимизда ичмасак, бошқа вақт ичмаймиз, ҳатто болаларимизга сотиб олиб бермаймиз. Ўрнига бир кило, ярим кило ун сотиб оламиз. Занғарлар, қиз билан ётмасдан туриб, уни бир қоп уннинг пулига чўмилтиради. Ётиб бўлгач, чўмилишига тағин бир қоп уннинг пули кетади. Бир амриқоликнинг калвай билан маишати учун, қўлига берадиганидан ташқари, ювинтиришга икки қоп уннинг пули кетади. Базада нечата амриқолик бор? Мен бир ойда икки қоп уннинг пулини ишласам, оилам билан подшодек кун ўтказардим. Шундай бўлганда, хорижда ишлаб келиш учун қарз кўтариб, иссиқ жойимни совутмасдим. Бир амриқолик битлиқи бир ювиқсиз билан ҳафтада камида икки марта дон олишади. Бир ойда саккиз марта дегани. Саккизни иккига кўпайтирсак, ўн олти қоп уннинг пули келиб чиқади. Ўн олти қоп ун бўлса, саккизта рўзғор бир ой бут бўлади. Саккизта рўзғорда ўртача олтитадан одам бўлса, қирқ саккизта кимсанинг қорни тўяди, дегани. Шуларни ўйлаб, амриқоликларнинг қилаётган инсофсизликлардан қонимқайнайди!

Суҳбатни “чурқ” этмасдан тинглаб турган учинчи ишизловчининг юзи ёришиб, қизилтирим кўзлари чақнади.

– Йўғ-ғ, э! – деди у. – Ростданам, тили билан ялар эканми ўша ифлослар? Қўйинг-э, бўлмаган гап!

– Оғайни, сизни алдаб, ўлипманми? – деди қориндор елка учириб. – Амриқолик зобитга жазманлик қилаётган бир аёл билан ўзим бир неча йилдан буён кўнгли хушлик этардим. Ўша амриқолик билан биринчи марта бирга бўлганда, ялатганини ўзимга айтиб берган. Эшитиб неча кун овқатлана олмадим. Ўша кўчакининг ўзи ҳам мен билан ётип-турганда, бир-икки кун уялиб юрди. Бир ҳафта ўтгач, кўзини бақрайтириб, “Яласангиз, сиз билан бўламан, бўлмаса керагингиз йўқ, деса бўладими!”. Қулоғининг тагига тарсаки тортиб, уни турган жойига ағдариб ташладим!

– Қайтиб уни кўрмадингизми? – қориндордан сўради учинчи ишизловчи. У ўзини гўллика солмоқчи бўлгани билан, айтаётган сўзлари, сирини фош этаётганди. – Шаҳарларда шу нарса одат бўлипти эмиш. Одамларга нимаси ёқар экан? Ёки таъми бошқача, кайф берадими?

Ҳеч нарсани фаҳмламаган қориндор:

– Таъмини ҳам, намини ҳам, нима сабабдан одамлар муккасидан кетаётганини ҳам билмайман! – деди оёқлари остидаги кулранг кафелга тупураркан. – Бироқ ўша аёл ҳеч қанча вақт ўтмасдан бойиб кетди. Ҳовли-жойини тузатиб, чанг қўнмаган “Нексия” сотиб олди. Қишлоқда ишкал чиқса, кимдир хавфсизлик ташкилотлари чангалига тушса, ёрдам сўраб, унинг олдига боради. Айтганини беришса, ҳар қандай ишни таги-туги билан йўқ этиб ташлайди.

Узун бўйли, қотма, оғзида йиғилган сўлагини, қориндорга ўхшаб, тупураман деганда, Баҳромнинг қараб турганини пайқаб, ташқарига чиқди. Учинчи ишизловчи “ғўлтиллатиб” тупугини ютиб юборгач, қориндорга:

– У билан аввалдан ётиб-тураркансиз, фойдалансангиз бўларди! – деди.

– У ҳозир унча-мунчани менсимайди! – деди қориндор. – Бунақалар Амриқо базаси жойлаштирилгандан сўнгра, ёмғирдан кейинги қўзиқоринлардай урчиб кетди. Уларни кўриб, хотинларимизнинг тиллари узун бўлиб кетяпти. Ўн йиллар ичида улар тугул, хотинларимизга сўзимиз ўтмай қолади-ёв. “Ота” Хонободни бериб,хотинларимизни кўзини очгани ёмон бўлди!

– “Ота” хатосини тушунди, – деди  тупуриб қайтган узун бўйли, қотма киши. – Руслар 150  йилдан буён бизлар билан яшаб, уларнинг ўзбек қизлари билан дон олишганини ҳеч ким кўрмаганди. Акси, қизларини бизларга турмушга беришга ўзлари ҳаракат этардилар. Рус қизларига уйланган ўзбекларни сийлаб, катта мансаблар берардилар. Чунки ўзбек гени ўта ривожланганлигини улар яхши билардилар!

– Русларнинг тактикасини кўринг! – деди бу гапдан тўлқинланиб кетган қориндор. – Шу йўл билан кинязи, гирязи чиққан миллати қонини тозалаяпти. Бир вақтда ўзбекка ҳурмат-эътибор кўргузишни ҳам унутмаяпти. Дунёда рус халқидай бағри кенг, қўли очиқ халқ йўқ. Уларнинг яхшиликларини унутсак, икки кўзимиз кўр, қулоқларимиз кар бўлади. Худо ҳозир бизларни бир қўллаб ураётган бўлса, кейин икки қўллаб уради!

Суҳбат шу жойга етганда, узилди. Уларга ҳужжат топшириш навбати етди.

“Андижон фожеалари”дан сўнг халқ орасида турли-туман мишмишлар урчиганди. Воқеага ҳукумат ўз қарашини очиқ баён этмагач, ҳар ким билганича гапирарди.

Республика мустақиллиги эълон қилинган кунларда президент ҳукумат бошини Туркияга бурди, сал ўтиб аразлагач, Жанубий Қурия билан топишди. Ўзини камситилган ҳисоблаган Русия бу пайтда қовоғини уяётганди. Путин давлат бошига келгач, вазият ўзгара бошлади. Буни сезган президент, қўшнилар ичидан кучли ҳомий қидирмаса, аҳволи вой бўлишини тушунарди. Русиянинг анъанавий ҳамкори бўлмаганда эди, у Хитойни танларди. Хитой Русия юзига оёқ босиб, илтифот кўрсатса, халқаро майдонда ҳар икки мамлакатнинг субути кетарди. Икки катта қўшни ҳамкорлиги кўп йиллар давом этажагини англаган президент, яқин бўлмаса ҳам, Амриқодан муносибини топа олмади. Туркистонда оёқ қўйишга жой зарурлигини ҳисоблаган Амриқо титраб узатилган қўлни қаттиқ сиқти. Президент, бир ёқдан, суюнса, иккинчи ёқдан, зил кетди. У Амриқо талабларигажавоб беролмаслигини англарди. Амриқо ҳукумати майнавозчиликларга кўз юмганда ҳам, жамоатчилик мустабидга бепарво бўлмасди. Жаҳонда демократия таянчи бўлган Амриқодек фуқаровий бир давлат, манфаати йўлида ўз ғояларидан чекинса, адолат меҳробига ўт кетарди. “Андижон фожеалари” сабаб, дилхиралик юзага чиқди. Президент ёлғон-яшриқларига Амриқони ишонтира олмаганидек, Амриқо ҳам уни дунёга очиқ кўз билан қарашга ўргата олмади. Русия вазиятдан фойдаланиб, президентнинг қўлтиғи остидан кирди. Уни, ўзи хоҳлагандай, жиноятлари устида кўтариб турди. Жондан ҳам азиз бўлган курсини асраш учун ташланган бу қадамРусия фойдасига бўлса, эл-юрт учун кони зарар эди. Президент учун кафтдек жой – курси, Русиядан ҳам,Амриқодан ҳам, элт-юрт келажагидан ҳам қиммат турарди. “Андижон фожеалари” президентнинг вазифасини ҳафсала билан уддалаётганини, ҳафсала ёнида билимсизлигини, билимга эга бўлганда, мустабидликда Гитлерничангида қолдиришини кўрсатди.

Чақиртирган кишилари стол атрофида йиғилганини кўрган Саидмат Сотти, ғайрати ичига сиғмай, кафтини кафтига ишқади. Меҳнат вазирини саломларини ўтирганларга етказгач:

– Бир пиёла чой устида чиройли суҳбат бўлди! – деди у. – Тўғрисини айтсам, бунақанги самимийдийдорлашувни кутмагандим.

Унинг шодмонлигини кўрган Зоҳиднинг кўкимтирроқ кўзлари севинч учқунларини сачратди. Аёвсиз жанглардан омон чиққан жангчи юзида пайдо бўладиган аломатлар уни ўз тасарруфига олганди. Бу бошланган ишдан катта умидлар кутишнинг кичик нишоналари эди. У хурсандлигини бекитишга қанчалар уринмасин, оғзини йиғиштиришга куч тополмасди. Унинг ўнг томонида ўтирган Нозима Мунис ҳам лабларида табассум билан гапнинг давомини эшитиш учун вужудини қулоққа айлантириб, сукут сақларди.

Саидмат Сотти икки кафтини кўкрагига босиб:

– Домлажон, бошлаган ишимиздан шахсан “ота”нинг хабари бор экан! – деди унга.

Ички ишлар тизимидан нафақага чиққан Абдинаби таажжубдан бош чайқагач, столни икки марта чертиб:

– Оббо! – деб юборди.

Бу ҳайрат эдими ёки қўрқув аломати, ноаён эди. Президент аралашган иш охири “вой” бўлишига ишоралиги маълум эди.

“Ҳайрат” деб тушунган Саидмат Сотти:

– Бу одам бунчалар куч-ғайратни қаердан олади?! – деди қулочини икки ёнига кериб. – Билмаган соҳаси йўқ. Оддий инсон қўлидан бунча иш келиши мумкин эмас. Катта бир мамлакатнинг президенти кичиккина бир ширкатнинг фаолиятидан бохабар бўлса. Нима дейишга сўз тополмайсан киши. Пастроқда ҳайратдан тил тишлаб ўтирган йигитнинг кўз-қошидан Саидмат Соттига қариндошлиги билиниб турарди. Тепароқда ўтирган қорачадан келган қирра бурун, ўрта бўйли йигитнинг юз ифодасидан бирон маъно англаш мушкул эди. У ҳақида, айтиш жоизбўлса, “Нақди асал, бўладиган гапни гапиринглар” деяпти, деса, тўғрироқ бўларди. – Улуғимиз назарига тушган эканмиз, пухта ўйлаб қадам босмасак, шўримига шўрва тўкилади. У киши бизлардан буюк ўзгаришлар кутяпти, оғир аҳволда қолган мамлакат иқтисодиёти бизларга кўз тиккан. Бундай катта ишончни суистеъмол қилишдан кўра, ўлим афзал! Саидмат Сотти тўхтаб, пахтагуллик пиёлага қуйиб қўйилган сувдан бир қултум ичти. Ичган сувининг гази қайтиб бурнидан чиққанда, бурнини жийириб, лабларини чўччайтирди. Ёшига мос тушмаган бу ҳаракат уни бошқалар кўзига бачкана кўрсатди. У бунга парво қилмади. – Ишонч қозонишимиз учун елкама-елка туриб, кечани-кеча, кундузни-кундуз демай меҳнат қилишимиз зарур. Вазир билан келишиб олдик, республиканинг барча бурчакларида ширкатнинг “Тил ўргатиш ва кўникма” ўқув марказларини очамиз. Жойларда инглиз тилидан бошланғич ўқув жараёнлари олиб борилади. Марказларни мувафаққиятли тугаллаган кимсалар Меҳнат вазирлиги камисияси ҳайъати томонидан қайта синов имтиҳонларидан ўтказиладилар. Имтиҳонлардан мувафаққиятли ўтган кишилар Меҳнат вазирлиги тавсияси билан Норвегия давлатига қонуний меҳнат шартномаси асосида икки йилга ишга жўнатиладилар.

– Ишга ширкат жўнатмайдими?

Абдинаби гапини бўлиб берган саволидан Саидмат Соттини жаҳли чиққан бўлса ҳам, билдирмасликка уринди.

– Иложи йўқ экан, охирда тўхталмоқчи эдим. Мавриди келди, айтиб ўтаман. Биргина Меҳнат вазирлиги қошида ташкил этилган “Агентство”га рухсатнома бор экан. Республикада “Агентство”дан бошқа бирор ташкилотга  хорижга ишга жўнатиш учун ваколат берилмас экан. Энди биздаги рухсатнома ўз-ўзидан кучини йўқотади…

Эшитиб, анг-танг қолган стол атрофидагилар бир-бирларига боқдилар. Баҳромга жонсиз назар ташлаган Нозима Муниснинг башарасида сўлғинлик кеза бошлади. Эрталабдан мақтанганлари – йўқлик саҳросидаги афсонавий шаҳар каби сароб бўлиб чиқмоқда эди.

Саидмат Сотти аввалгиларга зид фикрларни айтаётган бўлса ҳам, заҳил юзида хижолатдан асар йўқ эди. Акси, тоғни уриб талқон этган шаввоз сингари товушида ўктамлик бор эди.

– Шу аснодан ҳар битта одамга яхшилаб таъкидланглар, «Паймона» ширкати хорижга ишга кетувчиларни тайёрлов марказларида ўқитади, холос. Ишга жўнатувчи томон “Агентство” бўлади.

– Унда биз киммиз? Шу пайтгача чивин қўриб ўтирган эдикми? – деди яна қўққисидан Абдинаби.

Унинг иккинчи марта сўзини бўлгани Саидмат Соттига одобсизлик бўлиб туюлди. У кўзига тилла гардишли кўзойнагини илиб, устидан унга боқди. Абдинаби кўзларини “лўқ” қилиб қадагач, кўзойнагини кўзларидан олиб:

– Бизга шу усул қулай эмасми? – деб саволга савол билан жавоб қайтарди.

– Билмасам, фарқига борганимда, сўрармидим! – деди у ҳам.

– Биз ишизловчиларни ўқув марказларда тайёрлаб, ўзимизга мос тушганларини “Агенство”га тақдим этамиз. Пичоқ тиғи ёғга қанча чуқур ботмасин, сопи қўлимизда бўлади, жавобгарлик вазирлик зиммасида қолади. Ким билади, эртага нима бўлади, сиёсатнинг беқарор шамоллари давр ғилдиракларини қайси томонга айлантиради. Ҳар кўринган хўракни овқат деб ўйлашлик катта хато, қармоқни назардан қочирмаслик керак!

Унинг айтганларини ким тушунди, ким тушунмади, Баҳром ўзича хулоса чиқарди. Иш усули шароитга мос эди. Илгари айтганларини чипакка чиқараётган бу одамнинг фикрларида жон бор эди. Ширкат очиш ғояси туғилган кундан шу кунга довур айтилганлар ёлғонлардан иборат эди. Кеча меъёрий ҳужжатларни у Баҳромнинг олдига сочиб ташлаганда ҳам, таваккал этганди. Саидмат Сотти атрофидагиларга руҳий таъсир ўтказиш йўли билан ширкатни оёққа турғазишга бел боғлаганди. Шу йўл билан шаҳар марказидаги шинам бир бинога кириб олган қари туллак иш бошлаш учун маблағ ундирарди. Абдинабининг оёғи куйган товуқдай безовта бўлишида ҳамсабаб бор эди. У тўрт хонали уйини ва “Нексия” автомобилини сотиб, ишга тикканди. Бошқалар ҳам қўл қовуштириб ўтирмагандилар. Уларни ишонтириш ва руҳлантириш учун нима қилиш зарурлигини Саидмат Сотти яхши биларди.

Ҳа, Баҳром орзулагани сингари ширкат фаолияти қонуний асосларга эга бўлиб чиқмаётганди. Ҳукуматқўйган ноқонуний тўсиқларни айланиб ўтишнинг ноқонуний усуллари шаклланмоқда эди. Ёлғонга қарши ёлғон, олчоқликка қарши олчоқлик, фирибгарликка қарши фирибгарлик, зулмга қарши зулм, нафратга қарши нафрат бош кўтармоқда эди. Қон билан қонни ювиб бўлмасликни англашни ҳеч ким хоҳламасди. Икки эшик орасида Баҳромнинг боши қотти. Бу мамлакатда рост сўзлаб, ҳалол яшаш, эмин-эркин турмуш кечириш иложи йўқлигини ўйлаб, ичидан сиқилди. Ушбу кунгача бўлгани каби бу ишнинг ҳам охири сароб бўлишини у истамасди. Нима учун президентдан тортиб, оддий фуқарогача, ҳамма қинғир-қийшиқ йўллардан юришни хуш кўришини у тушунмасди. Уларнинг ҳалоллик ҳақида гапира туриб, бир вақтнинг ўзида, ҳаром ишлар билан шуғулланишларига фаҳми етмасди. Тўғри юришлари учун уларга нима монелик кўрсатади? Била олмасди…

Фикри ожизича, бундай аччиқ саволга ягона ва лўнда жавоб бор эди. Абдулла Қаҳҳорнинг “Шижоатсиз ҳалоллик – ўлик сармоядир”, деган сўзлари муаммога ечим эди. Қизиғи, ноёб фикрни айтган ёзувчининг ўзи ҳам қип-қизил лўттибоз бўлганди. Унинг субутсизлиги ғаддор замона билан муроса шаклида ёзилган бутун асарларида мужассам эди. Бир гал Баҳром устозига шу тўғрисида оғиз очганда, устози:

– Унинг биргина “Шижоатсиз ҳалоллик – ўлик сармоядир” деган тўрт оғиз сўзи ёзувчини буюк қилишга етарли! – деганди.

Баҳром аввалида ҳеч нимани англамади. Устози: “Шижоатсиз ҳалоллик – ўлик сармоядир”, жумласидаги “ҳалоллик”  сўзи ўрнига хоҳлаган сўзни қўйиб, жумлани такрорлашни буюрди. У ушбу усулни қўллаб, “ҳалоллик” сўзи ўрнига, “ватанпарварлик”, “озодлик”, “мардлик”, “ботирлик”, “олимлик”, “дўстлик”, “бунёдкорлик”, “мустақиллик” каби элликдан ортиқ сўзни қўйиб, айтиб кўрди.  Жумла ҳар гал сўз алмашганда, янги маъно касб этаверди. Сўз минг маротаба алмаштирилса ҳам, маънога путур етмасди. Бу иборанинг оддий ҳикмат эмас, маънолар калити эканлигини англаган Баҳром:

– Шундай, зўр фикрни айтган Қаҳҳорнинг ўзида ҳам шижоат етишмаган. Сўзига амал қилганда, бошқача асарлар битган бўларди! – деганини ўзи билмай қолди.

Устозига қачонлардир Абудулла Қаҳҳорга бағишлаб ёзган шеърини ўқиб бермоқчи бўлди-ю, дилини хираэтишни истамади. Кўчага чиққач, “Қаҳҳор армони” деган ўша шеър хаёлида айланиб, тилига келаверди.

Меҳри баланд эди фирқага,
Чин юракдан эди коммунист.
Қучоқ очиб кутиб олганди,
Инқилобни бўлғуси чекист.

Бир ўқ билан учта қуённи
Урмоқликни кўзлади Қаҳҳор.
“Лол” этмоқни чўтлаб дунёни,
Олтмиш ёшда чиранди бекор.

“Партиянинг аскари эмас,
Онгли аъзосиман” деди у.
Зал титради қарсаклардан маст,
Қалқди ҳисдан оломон, ёҳу.

Орттирмоқчи бўлди шуҳратин,
“Қаҳҳор” деган номнинг оламда.
Садоқатин этмасин баён,
Турар эди аждар комида.

Қалбидаги учинчи мақсад –
Бўлмоқ эди тузумга маддоҳ.
Кўпроқ олмоқ истарди мадад,
Судхўрдан наф кутгандай суллоҳ.

Чаппа кетиб омад поезди,
Аксил мазмун касб этди фикр.
Ўз буқаси ўзини сузди,
Буни ҳеч ким этмайди зикр.

ерак эмас эди файласуф,
Ўз ишини биларди замон.
Қулдан чиққан хожа таассуф
Советни ҳам айларди пайҳон.

Деворини танимас эди
Ўшанда ҳам жоҳил оломон.
Қодирийни сотган Қаҳҳорни
Ҳалигача дерлар қаҳрамон!

Бу қанчалик ҳақиқатга яқин ёки узоқ бўлмасин, Баҳромнинг англаганлари бўлиб, унинг фикрини ўзгартириш учун Қаҳҳорни қайтадан яратиш керак эди. Ёки Баҳромнинг сочини қиртишлаб, бошига туя терисини қоплашга тўғри келарди.

Инсонлар ҳарчанд ҳалол, билимли, имонли бўлмасинлар, Қаҳҳор айтганидек, руҳиятларида шижоат етишмаса, ҳаётларида жиддий муваффақиятга эриша олмайдилар. Шижоатсиз одам, қўрқоқлиги орқасида, эзгу ниятларни ёмонликлар учун қурбон беради. Совет адабиётининг “масхарабоз шоир”и ва “Шумбола” академиги Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижод йўли бунга мисол бўла олади. Қомусий билимларга эга бўлган катта истеъдод соҳиби, шижоатсизлиги туфайли, “оддий масхарабозлик” даражасидан кўтарила олмаганди.

Миллат танасига заҳарли ўқ бошоғи каби кирган шижоатсизлик Туркистонни тўрт юз йилдан буён аросатда ушларди. Юраклар мажруҳ, тафаккурлар карахт, кўзлар кўр, қулоқлар кар эди. Адолатсизлик, ҳамиятсизлик кўнгил мулкида султон, тил бошқа, дил бошқа эди. Қарашлар тафтсиз, йўллар қийшиқ, иқрорлар сохта, сўзлар ёлғон эди. Меҳр йўқ, оқибат йўқ, умрлар хор, Амрлар мор, қадамда хиёнат, қувилган диёнат эди… Иллат яшовчанлигини эрксизлик, билимсизлик, тенгсизлик, адолатсизлик таъминларди. Тўрт юз йилдан буён ит эгасини, мушук бекасини танимасди. Жинларга, ажиналарга ҳавас этиб, соя каби бу дунёдан нариги дунёга ўтиб кетаверардилар. Улардан тўғри сўз, тўғри из қолмас, хиёнат қоларди, субутсизлик қоларди. Футувват ўлганди, жавонмардлик ўлганди, ким нимани эккан бўлса, шуни ўрарди…

Саидмат Соттига ўхшаганлар шоҳ рўлини ўйнаётган оддий актёр эди, холос. Орқасида “кўринмас, қўл”лар, олдида улар чизган чизиқлар бор эди. Бироқ, бир қарорга келган Баҳром, бошини қайси деворга уришни билмасди. У Олмаотадаги ҳамкорларига қўнғироқ қилиб, Тошкентдан яхши иш топганини айтганди. Душанбедагилардан ўз ўрнига Олмаотага одам юборишларини сўраганди. Хотини ва болаларига, “Энди сизларни ташлаб ҳеч қаёққа кетмайман”, деб сўз берганди. У шошди, Амударёдек тошди. Аммо орқага чекинмайди, айтган сўзидан қайтмайди. Лафзидан бошқа нимаси бор, оиласидан ортиқ қандай бойлиги бор дунёда, яна қандай илинжи бор…

 У гавжум кўча бўйлаб машинасини елдириб борарди. Ён ўриндиқда ўтирган Нозима Мунисни тамоман унутганди. Йигирма тўрт соат ичида қанча воқеалар содир бўлди. Уларни ўзанга солиб, тартиб бераман, деган одам бошини йўқотарди.

Кейинги айтилганлар чин бўлса ҳам, ишизловчиларни амаллаб, ҳорижга ишга жўнатса бўларди. Вазиришга аралашган бўлса, бир кун бўлмаса, бир кун йўл очиларди. Саидмат Сотти иқрорича, Норвегиядаги иш берувчи юридик корхона унга тегишли эди. “Агентство” юридик жиҳатдан асос бўлса ҳам, ҳар икки томонни унингўзи назорат этарди. Бир сўз билан айтганда, маблағлар Саидмат Соттининг тассарруфида эди, ҳар икки томонунинг ҳимматига кўз тикарди. Баҳром эшитганларидан юқоридаги хулосаларни чиқарди. Тушунгач, Абдинаби ва бошқаларнинг ҳам юз-кўзлари гул-гул очилди. Улар хонадан бир-бирларини муваффақият билан қутлаб, чиқиб кетдилар. Бир ёқдан кўнгли тўлган Нозима Муниснинг иккинчи томондан юраги хижил эди. Баҳромнинг йўл бўйи оғзига талқон солиб бориши унинг хавотирини кучайтирди. Хавотири боиси, Баҳромнинг чет эл русумлимашинаси, унинг ташкилотчилик қобилияти, тиниб-тинчимаслиги эди. Икки жиҳат, ўзидаги ғайрат-шижоат билан омухта бўлса, у жуда кўп ишларни амалга оширарди.

Кўча бошидан орқасига қайирилган Баҳром, машина тўрмизини босгач, Нозима Мунисга:

– Тушдан кейин келолмайман, – деди. – Битирадиган озмунча ишларим бор. Эрталаб шу ерда кутаман.

Унинг йўл бўйи мум тишлаб келганини кўрган Нозима Мунис, уни қайта кўрмасам керак, деб ўйларди.

– Бемалол, укажон, хоҳлаганча дамингизни олиб, эрталаб келаверинг, – деди у. – Эртага соат ўн биргача Саидмат Сотти ишхонада бўлмайди. Ўзи бўлмагач, қачон келади деб, бекордан-бекор йўлига кўз тикиб ўтирамизми?

 У бу билан Саидмат Соттининг Баҳромга айтган, “паспорт, тўртта расм, меҳнат дафтарчаси олиб келинг”, деган сўзларига ишора этаётганди.

Яхши англаган Баҳром:

– Тушундим, опа, – деб машинасини юргизди.

Кўнгли бироз жойига тушган Нозима Мунис, машина кўзидан ғойиб бўлгунча, орқасидан кузатиб турди.

(давоми бор)

[1] Калвай – фоҳиша демоқчи.