Телба

Телба
45 views
14 August 2017 - 7:00

Ислом Холбой

Телба

Қушдан бир парини юлиб олиб, сўнг,
тухумдек тупроққа кўмади, телба.
Бир ҳовуч уруғни қуш уясига,
ташлаб, майса кутар ҳар куни телба.

Қуш унади бир кун кўмилган пардан,
Майсалар кўкарар, қуш уясида…
Буларнинг бариси, қаттиқ ишончдан –
Қоруннинг давлати – сармоясида…

* * *

(“Хаёл етмас манзиллар”)