Инсонийлик табиати ўзгармас экан

Инсонийлик табиати ўзгармас экан
46 views
14 August 2017 - 12:55

Жоҳилият даврида одамларнинг оддий тошларга сиғинганидан ажабланамиз, уларнинг жоҳиллигидан, нодонлигидан куламиз. Лекин 15 аср ортга қараб кулаётганда атрофимизга ҳам би-и-р қараб қўйсак бўларди.

Мен суяниб турган шу чинорни одамлар муқаддаслаштириб олибди, десам ишонасизми?

Бурчмуллада (тоғлар орасида) “Зиёратгоҳ ота” деган жой бор экан. Зиёрат қилинадиган “маъбуд” шу мўйсафид чинор!

Чинорни етти марта айланиб, тилаклар айтилса, ижобат бўлармиш.

– Уят, бу оддий дарахт-ку, унга айланиб бош уришнинг нима кераги бор! – дедик биз билағонлар. Бу гапимиз маҳаллий акаларга ёқмади.

– Бу чинорнинг шохини кесиб, беписандлик қилганлар жувонмарг бўлиб кетган, – деди қовоғини солиб.

Қарасак, иш чатоқ, индамай қўяқолдик. Чинорни айланиб юрган нажотталаблар кетгандан сўнг қўрқибгина расмга тушиб олдик.

Демак, инсоннинг ақл-фаросати, фикри, дунёқараши, маданияти ўзгариши мумкин, лекин инсонийлик табиати ўзгармас экан.

Алишер Назар

facebook.com