Кўрганимда Амунинг лойқа сувини

Кўрганимда Амунинг лойқа сувини
46 views
15 August 2017 - 6:00

Ислом Холбой

Баҳорда

Кўрганимда Амунинг лойқа сувини,
Тўлқинида ўқийман ёзувларни, зим.
Кўмилган ток, уйғониб, чўзар қўлини,
Аввал япроқлар чиқар, сўнг унар узум.

Ходалар яшилликка бурканар тамом,
Аралашар, майсалар ҳидига шамол.
Сувга тумшуқ уради, қалдирғоч мудом,
Кема каби чумоли сузар безавол.

Хоразм келажаги, бутун ўтмиши –
Амударё хаттида бўлар, намоён.
Билажакман дунёнинг нечада ёши,
Қадимий бу битиклар, айласа баён.

* * *

(“Хаёл етмас манзиллар”)