Чорак асрдан буён келин, аммо фуқаролик берилмади

Чорак асрдан буён келин, аммо фуқаролик берилмади
55 views
17 August 2017 - 17:33

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Тошкент шаҳридан радиога қўнғироқ қилган Румиля Халикова 1992 йилда Қозоғистондан пойтахтга келин бўлиб тушгани, лекин, орадан шунча йил ўтса ҳам, Ўзбекистон фуқаролигини ололмаётганидан шикоят қилган.

Уч фарзанднинг онаси бўлган Румилянинг айтишича, “Фуқаролик тўғрисида”ги Ўзбекистон Қонунида фуқаролик олиш учун бундай талаб ёзилмаган бўлса-да, лекин расмийлар ундан муқим иш ўрни бўлишини талаб қилмоқда.

Энди ишга кирмоқчи бўлган Румиля “25 йил кутдим, қани яна бир кутайчи”, дейди.

ЎХҲ хабарлар бўлими