Пора ва очкўзлик касрига қурилган тузум

Пора ва очкўзлик касрига қурилган тузум
208 views
18 August 2017 - 8:00

Ислом ХОЛБОЙ

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбуснинг хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                                        ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
таҲқирлАйДиЛаР

БЕРК КЎЧАЛАР
Иккинчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Кўмилди дарёлар, йиқилди тоғлар,
Етимлар кўз ёшин тўка бошлади.
Фоҳишадан бўлган ҳаромхўр беклар
Юртни бир ёнидан йиқа бошлади.
Махтумқули Фироғий

7-қисм

Баҳром Пушкин ҳайкали орқасидаги дарахтзорга қараб юрди. У ҳаётидаги илк тотли бўсасини шу жойда олганди…

…Ўшанда 1980 йилнинг эрта кузи эди. Қоракўлнинг чекка қишлоғидан илм излаб келган йигитча, йигирма ёшга қадам қўйиш арафасида, шаҳар айлангани чиққанди. Чорбоғдаги дарахтлар, шоир ҳайкали, бир-бирлари билан кесишган йўллар ўшанда ҳам бугунгидай эди. Қон тусига кирган қуёш жилоланиб, майдонни безатилган театр саҳнасига ўхшатганди. Баҳром қуёш ботишига маҳлиё бўлиб, орқасида тўхтаган қизни пайқамади. У илгари ҳам қуёш ботишини кўп кузатган бўлса-да, бундақанги ғалати манзара гувоҳи бўлмаганди. Қуёш аввалида,коптокдай пилдираб, кўп қаватли бинолар томига қўнди. Сўнгра, иссиқ  узилган лочирадай, бўғотда гардиши билан турди-да, кейин тандирдан узилиб, кулга тушган кулчадай, уйлар орқасига чўка бошлади. Ва кўп ўтмасдан кўздан ғойиб бўлди. Уйлар ва дов-дарахтлар тепасида элас-элас ҳилпираётган алвон шуъла қолди. Бир замон ўтиб, у ҳам сўна бошлади. Бундан мустасно, шоир ҳайкали тепасида нур ўйнарди. У қонли сувдан бош чиқариб тургандек эди. Манзарадан завқланаётган Баҳром, кўз қири билан ўзига термулаётган шарпани сезгани замон, бошини бурди. Кўзларига ўзини кузатаётган рус қизининг мовий кўзлари қадалгач, кўксига найза санчилган жангчидай қалқиб кетди. Ихтиёри тизгинларини ситиб олган юраги – бандидан узилган япроқни, шамолҳаволарда  ўйнатгандек, жисмини қақшата бошлади. У рўпарасида кулимсираб турган қизга сўз айтишга ожиз эди.Рус тилини билмаслигини эслаганда, мияси фикрлашдан тўхтади.

– Сизга нима бўлди? – деган саволдан у баттар ҳайратга тушганди.

Рус қизининг соф ўзбек тилида гапириши у учун мўъжиза эди. Туғилганидан бошлаб, рус тилининг чексиз имкониятлари хусусида гапирган отаси ва мактабга борган кунидан бошлаб, рус халқининг дунёдаги энг буюк миллат эканлигини фахрга тўлиб сўзлаб берган ўқитувчилари қиёфаси кўзлари олдига келди. Қўллари, оёқлари музлай бошлади. Фикри унга бўйсунишни истамасди. Баробарида, момосини русларнинг ваҳшийликлари ҳақидаги оғриқли ҳикоялари қулоқларига эшитилгандай бўлиб, ҳушёр тортди. Тафаккури аниқликка эришолмагач, шаклсиз қараши кафтдаги сўгал каби юрагига ботди. У тишларини ғижирлатди. Кўнгли айниб, кўзлари олди қоронғилашди. Аслида, отаси ва ўқитувчилари эътирофлари уларнинг ўзлари билмайдиган мавзу хусусидаги алаҳсирашдан бошқа нарса эмасди. Улар на русларни, на уларнинг тилини билардилар. Йўлсизлик, мақсадсизлик уларни орзуларга қурбон берганди. Улар нима деётганларини ўзлари ҳам фаҳмламасдилар. Чунки улар ўзларини – ўзликларини англамасдилар. Жоҳилликлари боис, ўзгаларни йўқ жиҳатлари билан мақтаб, ўз она тилларини – миллатларини камситиб, миллат болалари онгида ўзбек тилини ўзгаларнинг ўрганишлари учун арзимас деб кўрсатиш уларнинг назарларида мунофиқона бир тасаввурни пайдо этганди. Асоссиз иддаоларшуурдаги озодликнинг поғонама-поғонама емирилиши кундалиги эди. Бу нуқсонлардан мустасно бўлмаган Баҳромнинг ёш бола каби ўзини йўқотиши рус қизи учун таниш манзара эди. Ўз юртида ўзбекнинг мусофирдек қимтинишини яхши биладиган руслар эса, ҳар жойда ўз уйларидагидек эркин ва озод юрардилар.

– Мени кечиринг, нима дедингиз, англамадим? – деди у деярли пичирлаб.

Чарос кўзлари ўктам боқаётган қизнинг ўзбекча гапирганига у ҳали ҳам ишонмаётганди.

– Исмингиз нима? – деди қиз.

– Баҳром!

– Пушкин шеърларини ўқиганмисан? – сўради у энди уни “сен”сираб.

– Йўқ!

– Сайр этишни хоҳлайсанми?

Қўққисдан бундай таклифни эшитган Баҳромнинг тиззалари баттар титради.

Кулгуси қистаган қиз унинг қўлидан ушлаб, дарахтлар томонга қадамлади.

– Нима, қизлар билан юримаганмисан? – сўради у.

– Гаплашганман! – деди Баҳром лаблари пирпираб.

– На бунча қалтирайсан?

 Уялган Баҳром ерга боқди.

– Ўпишишни биласанми?

У умри бино бўлиб бундай гапни эшитмаганди.

– Йў-ўқ!

– Уяти йўқ, ўрганасан…

Бу пайт қуёш ётоғига ботиб, қоронғилик чўкаётганди. Катта бир дарахт остида тўхтаган қиз:

– Ўзингни бўш тут. Қўрқсанг, титроқ тутади! – деди.

– Қўрқаётганим йўқ!

Айтган сўзи акс таъсир кўрсатганини кўрган қиз, уни хотиржам қилиш илинжида:

– Кечирасан, ҳаяжонланма демоқчи эдим! – деди.

У орқасини дарахтга суягач, Баҳромнинг қучоғига тортишини кутди. Баҳром, сезиб турган бўлса-да, журъат топа олмаётганди. Ахийри, қиз кўзларини ерга қадади. “Липпиллаб” бирин-кетин ёнган тунги чироқлар юракларгақўр солди.

Баҳром унинг белидан маҳкам қучиб, лабига лаб босди. Қизнинг нафасидан ўпкаси тўлиб, муаттар ҳидни туйганда, кўзлари тиниб, бўйнига билакларини чирмади.

– Қандай яхши, вой жоним! – деб юборди қиз.

Бу сўзлар унинг вужуди қалтираб, юрак-юрагидан отилиб чиқди. Лаҳзалар супадаги райҳонгулларга сув сепиб, силкитганда рўй берадиган онлардаги сингари ёқимли эди. Баҳром яна инон-ихтиёридан айирилди. Тизгинлари қизнинг ихтиёрига ўтди.

– Бунча асал бўлмасанг! – деди у.

– Сенинг асаларингманда! – дея жавоб берди қиз.

У Баҳромнинг пастки лабидан тишлаб олганди.

– Их-х! – деган йигитча унинг белини бўшатди. Қиз тузоқдан бўшанган кийикдек сакраб қучоқдан чиқди.

Бариси, қанот уриштираётган икки маст кабутар ўйини мисоли, лаҳзалар ичида рўй берди.

Баҳромни эргаштирган қиз Солорнинг кўпригидан кечди. У қизнинг “орани очипроқ юр” деган сўзлариниўша заҳоти унутганди. Кўзларига  қизнинг қиёфасидан бошқа нарса кўринмасди. Танасидаги уч юз олтмиш томир ва тўрт юз қирқ тўрт суяк ларзага келганди. Юраги кўксида рақс тушарди. У энди ўзига бегона эди. Ишқ оловида қовуриларди, тутқун юраги олдида янги йўллар очилганди…

Қиз беш қаватли бинонинг учинчи подъездига қараб юрди. Сўнгра иккинчи қаватга кўтарилди. Эшикни очиб, ичкарига кирди. Унинг битта қўли эшикни орқасидан илди, иккинчиси Баҳромнинг бўйнига чирмашди. Лорсиллаб тепаётган икки сийнаси дам уриб, уни кўкрагидан итармоқчи бўларди.

Йигитни ётоқхонасига етаклаган қиз, тунчироқни ёққач, унинг кўйлагини бошидан тортиб олди. Ғарб ва Амриқо ёзувчилари асарларини ўн-ўн икки ёшидан мутолаа этган Баҳром нималар рўй бераётганини англаб турарди. Шимини ўзи ечмоқчи бўлди. Қиз қўлларини айириб, камарни суғурди. Сўнгра санаётгандек, имиллаб тугмаларни еча бошлади. Ярим дақиқа йилларга тенг бўлди. Қиз ўзининг кўйлагини ҳам ечди. Сутдай оппоқ танасини кўрган Баҳромнинг лаблари қуруқшаб, томоғи бўғилди. Уч дақиқа олдин уни итармоқчи бўлганмаммалар анордай силлиқ ва таранг эди. Дуркунлигидан кўзга чўғдай ботиб, кўнгилни беҳузур этарди. Ҳурлиқолигини биладиган қиз афюн еган бангидай масрур эди. Баҳром яқинлашиб, уни қучди. Қиз шоҳи чойшаблар ёпилган тўшакка ётиб, уни бағрига тортди. Улар ўпишдилар, у ёқдан-бу ёққа ағдарилиб, бир-бирлари дунёсига туйнук излай бошладилар. Иккалаларида ҳам малака йўқ, ҳаракатлар номутаносиб эди. Буни англаган қиз, оёқларини ёзиб, тиззаларини букди, йигитни бағрига тортди. Баҳром диркиллаб турган маммалардан, оппоқелкалардан сон-саноқсиз бўсалар олди. Қизнинг белидан маҳкам сиқиб, уни ўзига тортди, қаттиқ энтикди. Вужудида симоб сингари югуриб юрган нарса узилиб, қизнинг ичига тушганда, у чинқиришдан қўрқиб, қизни жон-жаҳди билан қучди, тилидан тишлади. Бўшангач, кўксига бош қўйиб, кўзларини чирт юмди. Ҳали ҳам ҳижрон оловида ёнаётган қиз унинг елкалари ва бўйнидан бўса оларди. Бармоқлари сочлар орасида илондай ўрмаларди. Баҳром бошини кўтариб, унинг мовий кўзларига термулди. Қалдирғоч қанотидай қийиқ қўнғир қошлар кўзлар устида қанот қоқаётгандилар. Лаблар гилос сингари чўччайиб, қарашлар юрагини ўртаганда, у қизнинг икки кўзидан, лабларидан бўса олди.

– Исминг нима? – деб сўради сўнгра.

Қиз кўзларини зўрға очиб:

– Катя! – дея жавоб берди.

Йигит унинг мушкин бўйинларидан, висолга қонмаган маммаларидан ўпди. Қиз яна белидан чирмаб, уни ўзига тортди.

У бу гал кўзланган жойга адашмасдан тушди. Ҳаприқиб кетган қиз ҳам, бош кўтариб, унинг лабларидан, юзидан, бўйнидан кема-кет бўсалар ола бошлади.

– Жонимсан, кўзими нурисан! – дея ҳарсиллади.

– Қаердан пайдо бўлдинг? Мени ўлдирасан! – деркан, Баҳромнинг ичидан жони узилди.

Қонун-қоидадан тамоман бехабар йигитча ярим тунгача бу ишни билар-билмас бир неча марта такрорлади. Охири ишқ ўйини чўзилди. Қиз илон каби тўлғона бошлади. Лов-лов ёнгач, гул поясига тўкилган май сингари кўзлари сузилиб, асаби қадаҳ каби жаранглади. Ниҳоят, жон бераётган қушдай, йигитнинг лаблариданўпиб, ўзини тўшакка ташлади.

– Сен учун мен ўлай, жоним ўлсин! – дея, бўйнидан маҳкам қучоқлаб, тинчиб қолди.

Тонг саҳарда чиққан Баҳром уйига бориб, пешингача ухлади. Ўн йил бирга ўқиган синфдоши ваамакваччаси, учовлон уч хонали уйда ижарада турардилар. Баҳром биринчи йил ўқишдан йиқилиб, Қоракўлга қайтиб кетганди. Искандар институтга кирганди. Амакиваччаси Аъзам ўрта мактабни бир йил олдин тугатган бўлса ҳам, худди Баҳром сингари биринчи йил йиқилиб, иккинчи йил талабалик бахтига мушарраф бўлганди. Хуллас, учалалари бир йилда туғилган бўлсалар-да, Баҳром билан Искандар ёшларига нисбатан ўрта мактабда бир йил орқада ўқигандилар. Энди институтда Искандар билан Аъзам ёнма-ён ўқиса, Баҳром улардан бир босқич орқада қолганди.

…Баҳром 19… йилнинг 18 сентябри якшанбасида, кундуз соат ўн иккида биринчи фарзанд сифатида дунёга келди. Айтишиларича, у пайтларда, камдан-кам аёллар туғриқхонада туғар экан. Доялик этган ва Баҳром деб исм қўйиб, қулоғига азон айттирган момоси Шарофат ая чақалоққа гувоҳнома олиш учун етимликда ўстирган ўғлини қишлоқ советига жўнатади. Шўро раиси Насрулло Раббона, “Суюнчисига битта қўзи олиб келасан”, деягувоҳнома ёзиб бермайди. У пайтларда йиқилган рўзғорини бутлаётган халқнинг аҳволи ночор, Совет тузуми барпо бўлгандан буён қорин энди нонга тўяётган оғир замонлар эди. Қурби етмаган ота анчагача дардини ичига ютиб юрди. Онаси қайта-қайта сўрайвергач, ахири ёрилди. Хабар топган қайнота невараси учун қўзи берди. Қўзиқўйхонасига тушгач, шўро раиси, “Қурбонов Баҳром Ҳамрохонович. 19… йил 16 ноябрда туғилган”, деб гувоҳнома ёзди. Гувоҳнома олганига хурсанд ота, шўро раисига, “ўғлим 18 сентябрда туғилган”, дейишга жазм этолмади. Бу пора кечиккани учун жазо эди. Шўро раиси кимгадир ён берса, бир-бирининг оёқ олишидан хабардор одамларпора беришдан бўйин товлашлари мумкин эди. Пора ва очкўзлик касрига қурилган тузум Баҳромни туғилган кунидан таъқибга олганди.

(давоми бор)