«Миллий қадриятлар ва анъаналар»

«Миллий қадриятлар ва анъаналар»
98 views
18 August 2017 - 20:44

Телевизор орқали ва турли оммавий ахборот воситалар орқали эшитавериб меъдамизга тегиб кетган сўз. Қайтарилаверганидан қадри ҳам қолмаган сўз.

Аслида миллий қадрият нима?

Биз бугун минбарлардан туриб миллий қадриятлар ҳақида бонг уряпмиз. Бизда миллий қадрият борми? Миллий қадрият ва анъана нима дегани? Бизга юз йил аввал совет тузуми олиб келган Янги йил, 8 март каби байрамларми? Ёки Советлар олиб келган эркак ва аёл аралашиши, аёлларга жамиятда тенг ҳуқуқлилик (аслида шармандалик) каби анъаналарми?

Ёхуд бир ярим минг йиллар аввал юртимизда бўлган Зардуштийликдан қолган Наврўз каби байрамларми? Ёки ўша даврдаги Авесто китобига доир анъаналарми? (Келин куёв ўт атрофида айланиш каби)

Миллий қадрият нима орқали шаклланади? Албатта дин орқалик. Истаймизми, йўқми, миллий қадриятлар негизида диний қадриятлар ва анъаналар ётади. Миллатнинг қадриятлари ўша миллатнинг диний қадриятларидир. Тарихдан мисол тўлиб ётибди. Зардуштийлик бўлган даврда қадриятлар ўша дин билан чамбарчас боғланган. Мўғуллар давридан тортиб Николай давригача. Ҳар бири ўз қадриятларини миллатга сингдирган. Янги йил, 8 март каби байрамлар совет тузумининг қадриятлари. Байрамлардаги арча, қорбобо ва шунга ўхшаш нарсалар анъаналаридир.

Насронийлар янги йилни кенг нишонлайди. Мантиқан бу уларнинг миллий қадриятидир. Аммо мусулмонлар ва Ўзбекларга бу қадриятларни нима дахли бор?

“Миллий қадриятларимиз”, деб гандираклаб юрган миллатга ўхшаймиз. Миллий қадриятимиз бўлган ҳижоб, масжид ва мадрасалар, азон, болаларни Қуръон ўқиши каби қадриятларни оёқ ости қиламиз. Бухорий, Термизий бобом, деймиз. Аммо уларни қадрияти ва анъанаси ислом бўлганини, уларни қадрлаш учун ўша қадриятларни қадрлашимиз кераклигини билмаймиз.

Калта юпка, танаси очиқ, юзини фоҳишаларники каби безаган аёллар миллий қадриятлар ҳақида гапирса энсам қотади.

Бенамоз, бетаҳоратлар Буҳорий бобом, деб иккита Буҳорийни ҳадисини айтиб бера олмаса кулгим келади.

Ҳайитда потаҳама потаҳа юриб, янги йилни байрам қилганлар анъаналар ҳақида гапирса йиғлагим келади.

«Кириллми лотинми?», деб талашаётганларни миллий қадриятини (Араб имлоси) унутганига хўрлигим келади.

Миллий қадрият нима? Бизга мажбурий тиқиштирилган ҳамма нарсани қабул қилишми? Динидан воз кечиб, ўз диний қадриятларини қадрламай, ўзга динни қадриятлари миллий қадриятми?

Анъаналар нима? Тўйда оқ кийим кийган, вальсга тушган, “love stroy” қилиш анъаналарга кирадими?

Отасини олдида ярим яланғоч юриш анъаналаримизми?

Кўча кўйда, ижтимоий тармоқларда эркаклар билан бемалол муносабатда бўлиш анъаналаримизми?

Қўлида сигарет, туни билан кўчама-кўча дайдийдиган авлодлар қадриятларимиз ва анъаналаримиз давомчиларими?

Миллий қадрият ва анъаналарни мезони ва чегараси борми?

Миллий қадриятлар илдизида диний қадриятлар бор эканлигини тушуниб етмагунимизча, урф одатлар, анъаналар дин мезонидан келиб чиққанини англамагунимизча довдираб юраверамиз. Динимизга қайтмагунимизча маънавият, маърифат, маданият, қадрият ва оммавий маданият деган жимжимадор сўзлар ёлғонлигича колаверади.

Sayyid Islom

facebook.com