Ислом Холбой
Ғира-шираликда
Гуллар шивирини эшитса, қулоқ,
Кўнгилга иш қолмас дунёда ортиқ.
Учраган тошлоқдан кўз очса булоқ,
Чанқоқ дил висолга бўлмасди интиқ.
Вақт шамоли йўлда ҳар тошни йўнса,
Тоғларга қўшиқлар куйламас оқин.
Булутлар бир марта сўзидан тонса,
Дамини ичига ютарди, чақин.
* * *
(“Хаёл етмас манзиллар”)