Ой ўрнига

Ой ўрнига
46 views
20 August 2017 - 6:00

Ислом Холбой

Ой ўрнига

На Қуёш, на Зуҳро ёки Сурайё,
Ҳеч бири бўлолмас ойчалик гўзал.
Ой чиққан кечалар – жаннатдир гўё,
Қалбим боғларини кезсам бу маҳал.

Ойга бўйлашганлар, қаттиқ адашар,
Булбул қўшиғига тутмасдан қулоқ.
Гулларнинг рақсини илғамас, улар,
Барининг ичига Ой солар, титроқ.

* * *

(“Хаёл етмас манзиллар”)