Бир мард йўлдош

Бир мард йўлдош
36 views
22 August 2017 - 6:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

   Бир мард йўлдош

Яхши сўзлар жонга дармон,
Бир мард йўлдош – ноёб меҳмон.
Қочмаса, топилмас имкон,
Ёмон йўлдошга дуч бўлган.

Дунё сўнггида қиёмат,
Мурод – бунда иш битирмак,
Иши бўлар ғусса ютмак,
Ёмон билан қўшни бўлган.

Бир ёмон сўз зеҳн бузар,
Яхшини олам орзулар,
Ёддан чиқмас, кўрмак истар,
Кўнгли бировдан хуш бўлган.

Кимда бўлмас бир ҳунари,
Душманга йўқ эътибори,
Яхшиликдан унмас кори,
Умри, феъли йўлдош бўлган.

Махдумқули ўгит айтар,
Англаганлар диққат этар,
Ўзини оқсақол сайлар,
Бузилган элга бош бўлган.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди