Яна устимиздан заҳар сочилмоқчими?

Яна устимиздан заҳар сочилмоқчими?
19 views
22 August 2017 - 19:51

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Шавкат Мирзияевнинг охирги қарорида ғўзани сифатли дефолиация қилиш бўйича турли муассасаларга кўрсатма ва буйруқлар берилади.

Дефолиация самолёт ва тракторлар ёрдамида махсус кимёвий моддалар билан ўсимлик баргини тўкишни англатади.

Қарорда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Ўзагрокимёҳимоя” буюртманомалари бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва уларнинг 2-иловага мувофиқ 2017 йил 31 августгача минтақаларга етиб боришини таъминласин”, дейилади.

Самолётлар ёрдамида далалар узра кимёвий моддани сочиш Совет Иттифоқи даврида қўлланган ва кўп баҳсу-мунозараларга сабаб бўлган.

Унинг нафақат ер ва сув заҳираларига, балки инсон ҳаётига ўта салбий таъсири бир неча бор ёритилган.

Президент ўз қарорида “дефолиантларни ишлатиш нормалари ва тавсияларига қатъий риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик”ни турли муассасаю ҳокимликларга бўлиб берган.

Аммо, Би-би-си билан суҳбатда бўлган тошкентлик журналистнинг айтишича, бу муассаса ва ҳокимлар шахсий масъулиятни қанчалар сезишлари катта савол остида.

У, ўтган йилдан бошлаб далаларда, хусусан Тошкент вилоятининг Паркент туманида дефолиация мақсадида қўлланилган самолётларга гувоҳ бўлганини айтади.

ЎХҲ хабарлар бўлими