Шеърга бағишланган шеър

Шеърга бағишланган шеър
58 views
23 August 2017 - 6:00

Ислом Холбой

Шеърга бағишланган шеър

Дунёни сиғдирган икки кўзимга,
Сиғмади шабнамдек икки томчи ёш.
Тасбеҳ шодасидек бир калима шеър,
Дилимни ўгирди, сирим этди фош.

Тишлар қалъсини синдириб шамшод,
Бўғзимдан сўзларнинг малаги учди.
Бутун самовотнинг рангини жамлаб,
Нозли бир келинчак бўйнимдан қучди.

Осмонлар дамини ютди ичига,
Ой қолди осилиб, гумбаз тоқида.
Юлдузлар висолдан энтикиб, ёниб,
Анордек сочилди кўкнинг қаърида.

Борлиқни сиғдирган икки кўзимга,
Сиғмади шабнамдек икки томчи ёш.
Тўкилди юрагим қатидан дурлар,
Энди бу жаҳонда қолмади сирдош.

* * *

90-йиллар шеърияти
(Йиллар азоби)