Ислом Холбой
Доғули кеча
Душанбе устида доғули кеча,
Аждардек тўлғонди, қутирган Варзоб.
Ёмғирдан ивиди, қуюқ чорбоғлар,
Ухлаган шаҳарни уйғотди азоб.
Аллоҳнинг дафтари – мунис япроқлар,
Бандларидан кўчиб, беланди лойга.
Жигари тирналган нав куртакларнинг,
Ҳеч қачон кўзлари тушмайди ойга.
Ваҳшийга айланиб, мен суйган фасл,
Беҳиштнинг боғини айлади ғорат.
Ёқасин йиртмасму, шоирлар кўриб,
Сочини юлмасми, тонгларда ҳайрат?
Варзоб – Душанбени айланиб ўтувчи дарё.
* * *
90-йиллар шеърияти
(Йиллар азоби)