Ўзбекистонда Жамол Камолнинг “Буюклардан буюк Муҳаммад Алайҳиссалом” номли китоб нашрдан чиқди

Ўзбекистонда Жамол Камолнинг “Буюклардан буюк Муҳаммад Алайҳиссалом” номли китоб нашрдан чиқди
15 views
26 August 2017 - 14:37

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонда “Буюклардан буюк Муҳаммад Алайҳиссалом” номли китоб нашрдан чиққан. Бу Ўзбекистонда Ислом пайғамбари Муҳаммад Алайҳиссалом ҳақида Ғарб мутафаккирларининг фикрлари жамланган илк китобдир.

Китоб таржимони ва тўпловчиси Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол, айни лойиҳа раҳбари эса Анвармирзо Ҳусаинов.

Китобни Тошкент Ислом унивеситети нашр қилган.

Ўзбекистонда исломий адабиётлар нашри қўшни ва ё бошқа мусулмон давлатларидан бир қадам орқада бўлгани айтилади.

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол бу китоб нашр этилиши анчадан бери орзиқиб кутгани ҳақида айтди.

ЎХҲ хабарлар бўлими