Ол байроғи бўлмаса

Ол байроғи бўлмаса
67 views
27 August 2017 - 7:00

Ислом Холбой

Ол байроғи бўлмаса

Ақлини саришта этмайди киши,
Юрагида юрт ардоғи бўлмаса.
Орсиз юракларда бўлмас ташвиши,
Ошиқни борлама, доғи бўлмаса.

Ҳар бахшини доно билиб, тинглама,
Ҳар орифни Фироғийга тенглама,
Ёмон тилдан ҳазар этгил, англама,
Боғбон эмас, дилда боғи бўлмаса.

Ҳар кимса ҳам айтган сўзин, сўз деяр,
Ҳар боғбон ҳам боқчасини, боғ деяр,
Боғдан боғ ҳам, сўздан сўз ҳам фарқланар,
Бургут – зоғдир, баланд тоғи бўлмаса.

Ислом, билсанг, мардга қишлар ҳам баҳор,
Номардларга Муҳаммаднинг кўнгли тор,
Ҳар шоирнинг кўчасида нима бор?
Алишердек, ол байроғи бўлмаса.

* * *

90-йиллар шеърияти
(Йиллар азоби)