ЯНГИ МАТНЛАР
ТЕЖАМ
Аланглама, исроф бўлмасин бу кўз,
дунёга сўнгги бор боқаётгандай боқ –
тежаб гапир, токи айтганинг ҳар сўз
Видо сўзи каби бўлсин қисқа, пок!
2009
(10)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (14-саҳифа.)