Тонглар йиғламоқда

Тонглар йиғламоқда
64 views
29 August 2017 - 7:30

Ислом Холбой

Тонглар йиғламоқда

Қуёшнинг чеҳраси қорайган бугун –
Замон золимга қўл берган, барор.
Тонглар йиғламоқда, хорликдан беун,
Орифлар бошини кўзлаганда, дор.

Қон қусган миллатнинг ичида дами,
Киприк қоқса, қиндан чиқади қилич.
Мўминларни бўғар, кини, алами,
Гаровга олинган фарзандлар, илинж.

Ич йиринг боғлади, тан сўкилмасми!
Ўлдирди, хорликлар, қон тўкилмасми!
Руҳлар ювилмасми, юрак кулмасми!
Мазлумлар унмасми, ғамлар тинмасми!

Ваҳшийга айланди, туғишган ўлка,
Тиканли сим бўлди, Ватаннинг тани.
Чорасиз бу элни, Яратган қўлла!
Ўзинг қўлламасанг, раҳнамо қани?

* * *

90-йиллар шеърияти
(Йиллар азоби)