Мянмада яна мусулмонлар ўлдирилмоқда

Мянмада яна мусулмонлар ўлдирилмоқда
84 views
29 August 2017 - 16:03

“Голос ислама.RU” ахборот порталининг хабар беришича, ўтган жума кунидан буён Мянма ҳукуматининг куч ишлатар тизимлари томонидан жиноий операциялар олиб борилаётган ҳудудда Рохин мусулмонларидан 100 га яқини ўлдирлиб, 4000 дан ортиғи бадарға қилинган.

Куч ишлатар тизимлар уйларни талон-тарож қилиб, сўнгра ёқиб юборишган, хонодон эгаларини эса кўчаларга ҳайдашган.

Ҳарбийларнинг амалиётлари натижасида, хусусан Маунгдав шаҳридаги аҳоли истиқомат қиладиган ҳудуднинг катта қисми ўт ичида қолган.

Эслатиб ўтамиз, бу воқеаларнинг барчаси Тинчлик учун Нобел мукофоти лауреати Аунг Сан Суу Куи раҳбарлигида бўлиб ўтмоқда. У мухолифатнинг кўп йиллик аъзоси ва Мянмада демократик ўзгаришлар тарафдори бўлиб, ўтган йили мамлакат ҳарбий кучлари тарафидан ҳукумат тепасига олиб келинган.

Кўриб турганимиздек унинг раҳбарлиги остида мусулмонлар учун демократик ўзгаришлар ҳам, тинчлик ҳам келмади.

ЎХҲ хабарлар бўлими