Уйғониш

Уйғониш
29 views
30 August 2017 - 6:00

«БЕШИНЧИ ФАСЛ» КИТОБИДАН

УЙҒОНИШ

Баҳорда бир шўх телбалик бор,
Мажнунлик бор толлар шаклида,
Ялтиллайди қишги умидлар
Одамларнинг кўзи тагида…

Қорачиғим қитиқлар ранглар!
Паришонлик тўзар парлардай…
Юрак қадаҳ мисол жаранглар,
Томирларда оқа бошлар май…

Оламан-да шеър дафтаримни
Яқин хиёбонга учаман!
Менинг мудроқ қадамларимни
Уйғотади тош йўл-кўчалар.
1974

(12)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (20-саҳифа.)

(давоми бор)