Хушбўй кунлар

Хушбўй кунлар
89 views
01 September 2017 - 5:00

«БЕШИНЧИ ФАСЛ» КИТОБИДАН

ХУШБЎЙ КУНЛАР

Атиргуллар портлайди аста…
Сени хушбўй кунлар эркалар.
Қизаради қуёш остида
Нон мисоли очиқ елкалар.

Шеър битмоқ бу кунлар аро –
Яратган олдида даҳрийлик.
Май сипқармоқ бурчак-бурчакда –
Баҳор мастлигидан айрилиқ…
1974

(14)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (21-саҳифа.)

(давоми бор)