Суҳбат яхшидир

Суҳбат яхшидир
105 views
01 September 2017 - 8:00

МАХДУМҚУЛИ

  Суҳбат яхшидир

Оқил бўлсанг, қулоқ қўйгил ўгитга,
Олимлар ёнинда суҳбат яхшидир!
Оларман, берарман чапдаст йигитга,
Жой еринда омон – нурбат яхшидир!

Ҳамроҳ бўлиб йўлга чиқма паст билан,
Нажосдан қоч, бурнинг тўлар ис билан,
Гавҳартошни узук этсанг мис билан,
Қиммати камаймас, ҳурмат яхшидир!

Зинҳор, қаст этмагил ейдиган нонга,
Хайрга бел боғла, уйгин иймонга,
Ҳеч озор бермагил бир мусулмонга,
Ўғри эрдан, бир тўғри ит яхшидир!

Кошки одам бу дунёга келмаса,
Келгандан сўнг умр сурса, ўлмаса,
Қўлдан келар яхши ишинг бўлмаса,
Кўнгил ичра яхши ният яхшидир!

Махдумқули, қандай ўтмасин рўзғор,
Ҳаққа шукур эт, борма номардга, зинҳор,
Йўқ давлатдан авло, бўлса бир ҳунар,
Минг ҳунардан зарра давлат яхшидир!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди