Тунлар армони 

Тунлар армони 
67 views
03 September 2017 - 9:00

Ислом Холбой

Тунлар армони

Менинг билан ширин хотира –
Қолди ғамли кунлардан фироқ.
У дамларни қўмсамай, зеро,
Васлинг ортиқ бўлмайди қўноқ.

Бахтли кечган онларимиз – туш,
Бирга ўтган у тунлар армон.
Менинг кўнглим ҳар фаслда қиш,
Сенга баҳор улашган даврон.

Деразамдан термулиб, ойга,
Узун тунлар, сураман хаёл.
Ёлғизлик ғарқ этади ўйга,
Чўкиб, ўлар, ҳисларим увол.

Сен висолдан бўлиб шу чоқ маст,
Балки инграб, чайқайдирсан, бош.
Менга номус чанг соладир, даст,
Томоғимда катта харсангтош.

* * *

90-йиллар шеърияти
(Йиллар азоби)