Қонимни ичдинг…

Қонимни ичдинг…
61 views
06 September 2017 - 9:00

Ислом Холбой

     Қоракўз

Ойнинг ётоқдан чиқиши,
Нозланиб, сендек туриши,
Олма ёноғинг кулиши,
Ҳушимни олди, Қоракўз.

Баҳорнинг нурга тўлиши,
Гулларнинг лол, тебраниши,
Булбулнинг ширин хониши,
Жонимни ёқди, Қоракўз.

Исломинг, гўё андалиб,
Ишқингда сайрар, алданиб,
Яқин келмайсан, саллониб,
Қонимни ичдинг, Қоракўз.

* * *

90-йиллар шеърияти
(Йиллар азоби)