Ислом Холбой
Ишонч йўқолаётганда
Аввал қозонилган эътиқод,
Бирдан, шубҳа туғдирса ёмон.
Тирик жонга чекилган фарёд,
Ўликларга бермайди омон.
Сандиқда сақланган буюмлар,
Нодир бўлиб чиқмаса бир кун.
Бахил шунда, нима деб ўйлар…
Ғамдан тунлар бўлади узун.
* * *
(“Хаёл етмас манзиллар”)