Хаёл

Хаёл
38 views
09 September 2017 - 5:00

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

ХАЁЛ

Бунда лойқа эмас сукунат –
Саслар чўкиб ётар қаърида.
Бунда мутлоқ шаффоф табиат,
Мен ҳам софман унинг бағрида.
Ерлар тоза, осмонлар тоза,
Ёмғир ювган чангли майсани.
Қуртлар тоза, илонлар тоза –
Ўпиш мумкин ҳамма нарсани…
1974

(22)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (25-саҳифа.)

(давоми бор)