Ё бўлди, ё бўлмади

Ё бўлди, ё бўлмади
90 views
09 September 2017 - 8:30

Ислом Холбой

Ё бўлди, ё бўлмади

Жўш урар томирда қон, сургин, йигитлик даврини,
Эрта кун бундоқ имкон, ё бўлди, ё бўлмади.
Кўзда нур, танда мадор, овлагин дунё довини,
Куч-қувват белда меҳмон, ё бўлди, ё бўлмади.

Кўксингга “Ёр” сўзини, жойлагин, жонинг борича,
Ич, ишқнинг майини, “ҳу” сол, имонинг борича,
Муҳаббатнинг этагин, тут, торт, дармонинг борича,
Вақт ўтса ичингда ўт, ё бўлди, ё бўлмади.

Фикр-ўйни ерда қилиб, бари хаёлни ойда қил,
Дунёни эл олдида, тоатни холи жойда қил,
Ўзига нолалар бирлан, шом, саҳар намдийда қил,
Кўзларингда қатра ёш, ё бўлди, ё бўлмади.

Тафаккур қил, англагил, сирли ҳаётнинг аслини,
Куйлагин, тўлқинланиб, гўзал ёрнинг васлини,
Ислом, идрокинг мунаввар, чиз, жаннатнинг расмини,
Чорласа, қўлда қалам, ё бўлди, ё бўлмади.

* * *

90-йиллар шеърияти
(Йиллар азоби)