Қирғизистон ҳукумати ЎХҲ сайтини блоклаб қўйди

Қирғизистон ҳукумати ЎХҲ сайтини блоклаб қўйди
57 views
09 September 2017 - 12:21

Шу йилнинг 8 сентябр куни Қирғизистон Республикаси ҳукумати мамлакат ҳудудида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) сайтига киришни блоклаб қўйди. Бу ҳақда интернет саҳифанинг Қирғизистон ҳудудида яшовчи доимий ўқувчилари хабар берди.

Бизнинг таҳминимизга кўра, ЎХҲ сайтида 2017 йилнинг 8 сентябрида эълон қилинган аноним муаллиф Усмон Ҳақназаровнинг “Ўзбекистон президентига қарши режалаштирилган Бишкек суиқастининг муваффақиятсизликка учрагани ҳақида” номли мақоласи сайтнинг блок қўйилишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Мақолада муаллиф, Ўзбекистон махсус хизматларининг баъзи мансабдор шахслари ўзларининг баъзи қирғиз ҳамкасблари билан шерикликда, яқинда Бишкекка қилган сафари чоғида президент Мирзиёевга суиқасд уюштиришни режалаштиришгани ҳақида ёзган эди.

Шунингдек Усмон Ҳақназаров ўз мақоласида, муваффақиятсизликка учраган суиқасдга махфий тайёргарлик кўришда иштирок этган ўзбек Миллий хавфсизлик хизмати ва қирғиз Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мансабдор шахсларининг исм ва шарифларини билишини таъкидлаган.

ЎХҲ хабарлар бўлими