Яхши ният ярим мол

Яхши ният ярим мол
47 views
09 September 2017 - 21:59

(Мирзиёев марказдан бошқарув тизимини тугатмоқчи)

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёев ижроия бошқарув идораларини ислоҳ қилишга киришган. Президент маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш натижасида марказий бошқарув тизимини йўқотиш эвазига уни оптимиллаштирмоқчи.

Шу билан бирга давлат бошқарувини бюрократиядан холи қилиб, бошқарув қарорлари қабул қилиш тизимининг фаолият шаффофлигини оширмоқчи.

Президент 8 сентябр куни “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармон”ни имзолади.

Унга кўра, ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ мезонлари ҳамда тартиб-таомилларини жорий қилинади.

Ижро этувчи ҳокимият органлари, уларнинг тузилмалари ва бўлинмаларини оптималлаштирилади. Ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарларининг бириктирилган соҳада давлат сиёсати амалга оширилишида мустақиллигини оширилади.

Мирзиёев ўз чиқишларида маҳаллий ҳокимларни сайлашни йўлга қўйиш борасида бир неча маротаба гапирган.

Фармон матнидан шу вақтга тепадан бошқаришга асосланган маҳаллий ҳокимият тизимларини мустақил равишда бошқарувини йўлга қўйилишини англаш мумкин.

Шунингдек, айрим давлат функцияларини жамоатчилик назорати субъектларига ўтказиш йўли билан тартибга солиш воситаларини такомиллаштириш ҳам назарда тутилган.

Ушбу ҳолат маҳаллий ҳокимиятларга марказдан бошқаришда енгилликлар берилгани билан уларни назорат қилиш жамоатчилик назоратига ўтиши мумкинлитгини билдиради.

Бундан ташқари иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларинини жорий қилиш ҳам назарда тутилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими