Гўзал изидан

Гўзал изидан
30 views
11 September 2017 - 5:00

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

ГЎЗАЛ ИЗИДАН

Бир сирли шарпадан кетаман уйғониб,
Кимнингдир киприги юзимга қадалар.
Бўйнимдан сочми у ўтади сирғалиб,
Яна ҳам сирлироқ тундаги қадамлар.

Шарпанинг изидан мен туриб бораман,
Гуноҳни унутиб, тушаман пайига.
Ойнани очаркан, мен уриб оламан
Пешонамни… Тонгнинг оқ манглайига.
1973

(24)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (26-саҳифа.)

(давоми бор)