Мен кимларга бўлдим, сармоя?!

Мен кимларга бўлдим, сармоя?!
58 views
11 September 2017 - 7:00

Ислом Холбой

Нозим Ҳикматга

Эзгуликка лимо-лим эди,
Аввал бошдан кўксимда юрак.
Борлиғимни ўзанга солди,
Улуғ мақсад ва яхши тилак.

Қўлим етмас чўққилар, мени,
Чалкаштирди, йўлимда ногоҳ.
Чиранмоқлик жўштирди, қонни,
Хавф-хатардан бўлмадим, огоҳ.

Милён йиллик турклик шаънини,
Сотмоқ бўлдим жуда ҳам арзон.
Ўзбек бошга кўтарди, мени,
Шўро мени  қилди қаҳрамон.

Яратганни унутиб, буткул,
Бандасидан истадим, шафқат.
Ўзлигини топтаган ҳар қул,
Берк кўчадан излар, ҳаловат.

Ёниб-ўчган бир юздуз мисол,
Чиқди, нураб, даврнинг тўзи.
Ўз йўлидан сузмоқда ҳилол,
Қуёшнинг бор ўз айтар сўзи.

Ўзанимдан адашдим, мен рост,
Ҳормас эдим, билсам ҳолимни.
Гуллаганда боғларим, қийғос,
Сув-текинга бердим, молимни.

Асл эди мендаги фикрат,
Чангал урди бузуқ бир ғоя.
Юз ўгирди шунда, ҳақиқат,
Мен кимларга бўлдим, сармоя?!

* * *

(“Хаёл етмас манзиллар”)