Усмон Ҳақназаровнинг Бишкекда Президент Мирзиёевга суиқасд уюштиришга уриниш ҳақидаги мақоласи қирғиз ва турк матбуотида

Усмон Ҳақназаровнинг Бишкекда Президент Мирзиёевга суиқасд уюштиришга уриниш ҳақидаги мақоласи қирғиз ва турк матбуотида
63 views
11 September 2017 - 17:02

2017 йилнинг 8 сентябр куни Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) сайтида эълон қилинган аноним муаллиф Усмон Ҳақназаровнинг “Ўзбекистон президентига қарши режалаштирилган Бишкек суиқастининг муваффақиятсизликка учрагани ҳақида” ги мақоласи Қирғизистон ва Туркия матбуотида кенг муҳокама қилинди. (http://www.yenisafak.com/dunya/ozbek-liderkirgizistandaolumden-dondu-2792596, http://catoday.org/centrasia/usman-haknazarov-generaly-snb-gotovili-pokushenie-na-prezidenta-mirziyaeva-v-bishkeke, http://vesti.kg/index.php?option=com_k2&view=item&id=47707:kto-mog-organizovat-pokushenie-na-prezidenta-uzbekistana-v-bishkeke?&Itemid=83, http://barometr.kg/ru/content/6128)

Мақолада муаллиф, Ўзбекистон махсус хизматларининг баъзи мансабдор шахслари ўзларининг баъзи қирғиз ҳамкасблари билан шерикликда, яқинда Бишкекка қилган сафари чоғида президент Мирзиёевга суиқасд уюштиришни режалаштиришгани ҳақида ёзган эди.

Мақола эълон қилиниши ортидан, 8 сентябр куни Қирғизистон Республикаси ҳукумати мамлакат ҳудудида ЎХҲ сайтига киришни блоклаб қўйди. Бу ҳақда интернет саҳифанинг Қирғизистон ҳудудида яшовчи доимий ўқувчилари хабар берган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими