Йиллар

Йиллар
68 views
14 September 2017 - 5:00

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

ЙИЛЛАР

Бу хушбўй йилларни,
Бу рангдор йилларни,
Гул каби бирма-бир узаман.
Умр бўйи мен сархуш юриб,
Улардан гулдаста тузаман.
Бир куни бу хушбўй,
Бу рангдор гуллар
Сиғмай қолар ахир, бағримга,
Шунда мен ачинмай, уларни
Қўяман ўзимнинг қабримга.
1974

(27)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (27-саҳифа.)

(давоми бор)