Ўзбекистон МХХ раиси касалхонага тушди

Ўзбекистон МХХ раиси касалхонага тушди
20 views
15 September 2017 - 19:19

Бугун Тошкентда кундуз соат 11 лар атрофида Р.Иноятовнинг соғлиги ёмонлашганлиги ҳақида гап-сўз тарқалган.

Манбаларимиздан бири бизга МХХ раисининг инсультни бошдан кечириб, ҳушсиз ётганини билдирди. Икинчи манба МХХ раисининг заҳарланганини айтмокда.

Айни манбанинг билдиришига кўра, бугун Тошкент вақти билан соат 20:00 да МХХ Марказий Аппаратида бошқарма бошлиқлари иштирокида шошилинч йиғилиш ўтказилмоқда.

Йиғилишнинг нима ҳақида эканлиги ва уни ким ўтказаётганлиги борасида аниқ маълумот йўқ.

Бироқ, МХХ раиси соғлиғининг жиддий ёмонлашгани ҳақидаги хабарлар ортидан бундай шошилинч йиғилишнинг ўтказилиши воқеалар ўртасидаги алоқадорликка ишорат қилмоқда.

ЎХХ хабарлар бўлими