Бу мўжизани кўрган мўминларнинг иймонлари тоғдек бўлди

Бу мўжизани кўрган мўминларнинг иймонлари тоғдек бўлди
108 views
16 September 2017 - 7:00

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 202
(давоми)

ЙИГИРМА ОЛТИНЧИ МЎЖИЗА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан ҳижрат қилиб Мадинага янгидан келган кунларида Ҳазрати Абу Айюб Ансорий икки кишилик таом қилиб, Расулуллоҳ билан Ҳазрати Абу Бакрни уйига чақирди. Унинг уйига кирганларидан сўнгра:

— Ансор саҳобаларнинг улуғларидан яна ўттиз одам чақир, — деб буюрдилар.

Ўттиз киши келиб, шу икки кишилик таомдан тўйгунларича едилар, ундан сўнгра таом улар емагандек ортиб қолди. Яна олтмиш одамни айтиб келишни буюрдилар. Булар ҳам келиб тўйгунларича ейишди. Қарасалар, киши қўл урмагандек кўринур эди.

— Яна етмиш киши чақиргил, — дедилар.

Бу йўли келганлар ҳам бурунгилардек еб тўйдилар. Дастлабда бу таомнинг чўғи қандоқ турди эрса, яна шундоғича турмиш эди.

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳу:

— Расулуллоҳга атаб қилинган икки кишилик овқатга бир юз саксон киши еб тўйдилар. Бу мўжизани кўрган мўминларнинг иймонлари тоғдек бўлди, чин кўнгиллари билан ҳаммалари иймон келтириб, Ислом йўлида мол-жонларини аямасликка байъат бердилар,— деди.

(давоми бор)