Ёлғонга ўхшамас…

Ёлғонга ўхшамас…
18 views
16 September 2017 - 9:00

Ислом Холбой

Эҳсон сўрар

Очиқ кафт сингари бу шаҳло кўзлар,
Эҳсон сўрайдилар, нурли ҳаётдан.
Юракнинг розини нигоҳлар, сўзлар,
Унсиз сас келмоқда, билмам, қаёқдан.

Ёлғонга ўхшамас, сирли қарашлар,
Ўктамлик бор чўғга менгзаш уларда.
Бу кўзларга шодмонликлар, ярашар,
Ифор ила гул тўкилар, куларда.

* * *

(“Хаёл етмас манзиллар”)