“Эрк” фаоли Ғуломжон Холматов вафот этди

“Эрк” фаоли Ғуломжон Холматов вафот этди
31 views
16 September 2017 - 16:56

Би-Би-Си ўзбек радиосининг хабар беришча, Мухолифатдаги “Эрк” демократик партиясининг Наманган вилоят бўлими раиси Ғуломжон Холматов 82 ёшида оламдан ўтган. Яқинларига кўра, ветеран мухолифатчи якинда Туркияда муолажа олиб кайтганди.

Ғуломжон Холматов мухолифатга алокадорлиги боис узок йиллар мобайнида хорижга сафар кила олмаган, аммо ўтган йили илк бор ўзбек расмийлари унинг четга чиқишига рухсат беришганди.

Ғуломжон Холматов Қўқонда таваллуд топган.

Турли йилларда Самарқанд Кооператив институти, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Ўзбек совет энциклопедияси таҳририяти ва Наманган давлат университетларида фаолият олиб борган.

География фанлари номзоди.

“Эрк” партияси ташкил этилганидан бошлаб, унинг Наманган вилоят бўлимига раҳбарлик қилган. Мухолифатдаги фаолияти боис 1993 йилда ишдан бўшатилган.

2005 йилда милиция “наша ўстирган ва сақлаган” деган айб билан 70 ёшли Ғуломжон Холматовга жиноят иши очган ва маҳкама уни шартли жазога маҳкум этганди.

Сафдошлари унга карши айблар ортида сиесий сабаблар турганини айтишган.

“Эрк” демократик партияси ва ЎХҲ  таҳририят марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор килади.

ЎХҲ таҳририяти