Жонина тегмас 

Жонина тегмас 
30 views
17 September 2017 - 8:00

МАХДУМҚУЛИ

Жонина тегмас 

Эй, ёронлар, бир беғайрат йигитнинг
Минг аччиқ сўз айтсанг, жонина тегмас.
Зинҳор, тушманг, номардларнинг қўлина,
Гар, ўлдирсанг, ноҳақ қонина тегмас.

Сўз билмасанг, билганингни айтмасанг,
Сўз сўзласанг, сўз аслина етмасанг –
Ёйни тортиб, тўғри қараб отмасанг,
Отган ўқинг нишон ёнина тегмас.

Махдумқули, сўзинг билганга сўздир,
Билмаган одамга қуруқ овоздир,
Гўзал бор, минг туман едирсанг, оздир,
Гўзал бордир, еган нонина тегмас.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди