Мирзиёев БМТ да нутқ қилади

Мирзиёев БМТ да нутқ қилади
25 views
18 September 2017 - 15:56

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 18 сентябрь куни Нью-Йоркка учди.

У БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлайди.

У ўз нутқида Ўзбекистонда ўтказилаётган реформалар ва экология хақда гапириши кутилмоқда.

Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарлари билан учрашади.

Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон – Америка бизнес-форумида иштирок этади.

Форумда икки давлатнинг компаниялари ўртасида савдо-иқтисодий, молиявий соҳаларда шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Бизнес-форум 20 сентябрь куни Нью-Йоркдаги Park Hyatt New York меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси сайти Ўзбекистондаги “агрессив иқтисодий ислоҳотлар, валюта либерализацияси АҚШ бизнес ҳамжамиятида Ўзбекистонга нисбатан мисли кўрилмаган қизиқишни уйғотди”,деб ёзди

ЎХХ хабар булими