Йигирма еттинчи мўжиза

Йигирма еттинчи мўжиза
81 views
19 September 2017 - 7:00

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 203
(давоми)

ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ МЎЖИЗА

Самура ибн Жундуб ривоят қилур:

«Бир куни эрталаб Расулуллоҳга пишган бир товуқ гўштини ҳадя қилдим. Шу товуқ гўшт билан саҳобаларни зиёфат қилдилар. Шундоқки, улардан бир тўплари келиб еб тўйгандан кейин ўринларига яна бир тўплари келишур эди. Шу куни кечгача келган кишилар шу бир товуқ гўштидан едилар».

Анда бул мўжиза устида бўлмаган бир киши ажабланиб Ҳазрати Самурага:

— Шунча кўп кишиларни тўйдириш учун мунча кўп таомни қайдан олдинг? Бу таом қайдан келди экан?— деган экан.

Анда Ҳазрати Самура:

— Ҳой киши, буёқдан бошқа қаёқдан келур деб ўйлайсан? Ҳамма иш бу томондан бўлур, — деб осмонни кўрсатди.

(давоми бор)