Ислом Холбой
Қоида
Тўйга яхши кийимлар, кийиб,
борсанг ярашади ҳар қачон.
Лабга табассумлар, қўндириб,
Кўзлар, кулса, ундан-да чандон.
Жанозага кийиниб, қора,
Табассуминг узиб, ташлаб, бор.
Қайғу илсанг, ўрнига зора,
Ҳамдардлигинг, кетмагай бекор.
Энг муҳими, иккисида ҳам,
Киприкларинг бўлмасин, қуруқ.
Кўзларинг нам бўлмаса, не ғам,
Киприк кўзга илашган қуйруқ.
* * *
(“Хаёл етмас манзиллар”)