Шоир Усмон Қўчқор вафот этди

Шоир Усмон Қўчқор вафот этди
41 views
21 September 2017 - 10:01

Бугун тонгда таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор вафот этди. Инна лиллаҳи ва илаҳи рожиун. Оллоҳ раҳматига олсин!

 

Усмон Қўчқор 1953 йил 15 июлида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1975). «Ҳаяжонга кўмилган дунё» (1982), «Акссиз садолар» (1986), «Уйқудаги минора» (1987), «Оғир карвон» (1991), «Чамангул» (1996), «Ширқ» каби шеърий китоблари нашр этилган. «Қувғун» достони ва «Имом Бухорий» шеърий драмасининг муаллифи. Ҳусайн Жовиднинг «Амир Темур» ва «Шайх Санъон» драмаларини, Юсуф Самадўғлининг «Қатл куни», Анорнинг «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати» романларини ўзбек тилига таржима қилган.

facebook.com

ЎХҲ  таҳририяти марҳумнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини изҳор килади.

ЎХҲ таҳририяти